ЎЗБEКИСТОН СТОЛ ТEННИСИ ФEДEРАЦИЯСИ
ЎЗБEКИСТОН СТОЛ ТEННИСИ ФEДEРАЦИЯСИ
Спортчини қидириш...
+998 (99) 115-30-30
info@uttf.uz
Ўзбекча
UTTF
Биз хақимиздаТаркибий тузилма
Рейтинг
Мусобақалар
Клублар
КлубларСпорт мактаблариТренерлар
Терма жамоа
Янгиликлар
Онлайн трансляция
ЎЗБEКИСТОН СТОЛ ТEННИСИ ФEДEРАЦИЯСИ
ЎЗБEКИСТОН СТОЛ ТEННИСИ ФEДEРАЦИЯСИ
ЎСТФ
Биз хақимиздаТаркибий тузилмаРаҳбариятМарказий аппарат
Ҳудудий филиалларҲакамлар МураббийларҲудудларОчиқ маълумотлар
Терма жамоалар
КатталарЁшларЎсмирларРейтинг
Медиа
ФотоВидео
© 2025. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан фойдаланганда сайтга ҳавола кўрсатилиши шарт.
Янгиликлар
Спорт – дўстлик ва ҳамкорлик кўприги
19.07.2025
Халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.
Ўзбекистон Солиқ қўмитаси Раиси – Стол тенниси федерацияси раиси Шерзод Кудбийев Қозоғистон Стол тенниси федерацияси президенти Данияр Aбулгазин билан учрашув ўтказди. Учрашувда меҳмонлар чемпионатнинг юқори савияда ташкил етилганини юксак баҳолади ва мусобақа Марказий Осиёда ёшлар ўртасида стол тенниси ривожи учун муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида дўстона мусобақаларни мунтазам ташкил етиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ҳамда стол теннисини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш каби йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Спорт инсонларни бирлаштиради. Ўзбекистонда ўтаётган ХХИХ Осиё чемпионати ва 2027-йилда Қозоғистонда бўлиб ўтадиган стол тенниси бўйича Жаҳон чемпионати каби йирик тадбирлар минтақа давлатлари ўртасида тажриба алмашуви ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳайъат йиғилиши
19.07.2025
Спорт вазирлигида ярим йиллик фаолият юзасидан ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Спорт вазирлигида 2025-йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолият сарҳисобига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, Спорт вазирлиги Марказий аппарати вакиллари, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, олий спорт маҳорати мактаблари, ҳудудий спорт бошқармалари раҳбарлари, МОҚ ҳудудий бўлинмалари ва спорт федерациялари масъуллари иштирок этди. Унда ҳисобот давридаги асосий натижалар, тизимдаги муаммолар, таклиф ва ташаббуслар, шунингдек, йилнинг иккинчи ярмида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Йиғилиш спорт тизимида самарадорликни ошириш ва спортчиларга янада қулай шарт-шароит яратиш йўлида муҳим қадам бўлди.
Солиқ инспексияси кубоги
19.07.2025
Оҳангаронда “Солиқ инспексияси кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ва ривожлантириш давлат сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири етиб белгиланган. Хусусан, бугун Оҳангарон шаҳар солиқ инспексияси раҳбари ва ёшлар йетакчилари ташаббуси билан спортнинг "стол тенниси" тури бўйича “Солиқ инспексияси кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа Оҳангарон шаҳридаги ёшлар ўртасида, спортнинг "стол тенниси" тури бўйича маҳаллалараро ҳаваскорлар иштирокида ўтказилди. Ғолиб иштирокчилар солиқ инспексияси бошлиғи томонидан диплом ва есдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар
Турнир бошланди
19.07.2025
Марказий Осиё стол тенниси бўйича саралаш турнири бошланди!
Ушбу нуфузли мусобақа 2026-йилда Лондонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун муҳим имкониятдир. Турнир Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилмоқда.
Чемпионат якунланди
19.07.2025
Тошкентда ёшлар ўртасидаги 29-Осиё чемпионати якунланди!
2025-йил 26-июн – 2-июль кунлари “Humo Arena”да ўтказилган мусобақада Осиёнинг 21 давлатида 400 нафарга яқин ёш спортчи иштирок этди. Ғолибларни расмий тақдирлаш маросимида Осиё стол тенниси иттифоқи президенти Халил Ал-Моҳаннади, Осиё стол тенниси иттифоқи Кенгаши аъзоси Абдулла Алмулла, Осиё стол тенниси иттифоқи бош директори Набил ал-Факиҳ, Осиё Олимпия Кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Умаров, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов, Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Шерзод Қудбиев ҳамда бошқа юқори мартабали меҳмонлар қатнашишди. Ҳиндистонлик 14 ёшли Дивянши Бҳовмик U15 қизлар яккалик баҳсларида 36 йилдан сўнг мамлакатга илк олтин медални тақдим этди. U19 ўғил болалар яккалик баҳсида Хитойлик WEN Руибо чемпион бўлди. Аралаш жуфтликда кореялик Ким Гаон ва Парк Гахён ғолиб чиқди. U19 қизлар жуфтлиги ҳамда яккалик баҳсларида Япония терма жамоаси аъзолари, жамоавий йўналишларда эса Хитой тўлиқ устунлик қилиб, барча тоифаларда олтин медалларни қўлга киритди. Шунингдек, стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги 29-Осиё чемпионати доирасида муҳим анъана амалга оширилди — Осиё стол тенниси иттифоқи (ATTU) байроғи ва кейинги 2026-йилдаги чемпионатни ўтказиш ҳуқуқи Корея Халқ Демократик Республикасига (КХДР) тантанали тарзда топширилди. Мазкур чемпионат ёш истеъдодлар учун халқаро майдонга йўл очиб, Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги юксак салоҳиятини яна бир бор намоён этди.
  •   
  • 1
  • 2
  •