2025 йил 26 июнь – 2 июль кунлари Тошкент шаҳридаги замонавий “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги 29 Осиё чемпионати ўтказилади.
Унда Осиёнинг 22 давлатидан 400 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида мамлакатимиз вакилларидан ташқари, Хитой, Япония, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Қозоғистон, Эрон каби давлатларнинг кучли ракетка усталари баҳс олиб боради.
Томошабинлар нафақат ҳаяжонли баҳслардан завқланишади, балки жаҳон даражасидаги кичик ракетка усталарининг ўйинига гувоҳ бўлишади.
Мусобақа давомида 20 дан зиёд ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этиб, мамлакатимиз спорти салоҳиятини бутун дунёга танитадилар.
“Ҳумо Арена”га ташриф буюринг ва ёш стол тенниси усталарини қўллаб-қувватланг!