Пойтахтимизда старт олган енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Бироз аввал ҳамюртимиз Сафина Садуллаева баландликка сакраш йўналишида Токио-2020 нормативини бажаришга муваффақ бўлди.

Ушбу йўналишда аёллар тоифасининг нормативи 1.96 метрни ташкил этар эди. Сафина Садуллаева бугун тажриба бобида ўзидан устунроқ бўлган Светлана Радзивил, Надия Дусанова каби жамоадошларидан устун келди ва мусобақа ғолиблиги қатори Олимпиада йўлланмасини деярли нақд қилди.

Ўзбекистон очиқ чемпионати.
Баландликка сакраш, аёллар:
1. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.96 метр
2. Надия Дусанова (Ўзбекистон) – 1.87
3. Светлана Радзивил (Ўзбекистон) – 1.87