Шу кунларда Туниснинг Монастирь шаҳрида ITF таснифига кирувчи “M15 Monastir 21” турнири бўлиб ўтмоқда.

Кеча теннисчимиз Ҳумоюн Султонов турнирнинг 1/16 финал босқичида аргентиналик Томас Фаржатга қарши кортга чиқди. 2 сет давом этган учрашувда Султонов 6/3, 6/4 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

“M15 Shymkent 5”  турнирида бир қатор теннисчиларимиз иштирок этмоқда. Мусобақанинг 1/16 босқичида кортга чиққан ҳамюртимиз Сергей Фомин россиялик рақиби Булет Галиевни 6/4, 7/6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун эса у россиялик Александр Шевченкога қарши ўйин ўтказди ва 2/6, 1/6 ҳисобларида имкониятни бой берди.

Ҳудди шу мусобақада қатнашаётган Иброҳим Уринов швейцариялик Лаурои Мартинезга қарши ўйин ўтказди. Афсуски, Уринов рақибига 2/6, 2/6 ҳисобида ютқазиб қўйиб, мусобақани тарк этди.

Яна бир теннисчимиз Олимжон Набиев мусобақадаги илк ўйинида италиялик Эдоардо Левандога қарши кортга чиқди. 2 сет давом этган учрашувда афсуски, Набиев рақибига 2/6, 0/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда бугун теннисчимиз Лариса Бекматова Мартина Кубка билан тўқнаш келди. Афсуски, Бекматова 2 сетда 5/7, 2/6 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.

Латвияда “W25 Leipaja”  турнирида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ақгуль Амонмуродова кеча 1/16 финал босқичида ҳиндистонлик Рия Бхатияга қарши кечган учрашувда рақибасига 4/6, 4/6 ҳисобида ютқазиб қўйди.