Хабарингиз бор, Франция пойтахти Париж шаҳрида «Улкан Тож» туркумига кирувчи «Ролан Гаррос» турнирининг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Франция очиқ чемпионати саралаш баҳсларининг икки ўйинини муваффақиятли ўтказган мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истоминнинг финал босқичидаги рақиби маълум бўлди. Асосий тўр чиптаси учун Истомин эртага германиялик Тобиас Камкега қарши кортга чиқади. Спортчилар шу вақтга қадар ўзаро 3 бор тўқнаш келишган. Шулардан 1тасида Денис, қолган икки ўйинда эса Камке ғалаба қозонган.

Маълумот учун, ҳозирда Денис жаҳон рейтингида 203, Камке эса 239-ўринни эгаллаб турибди.