Айни пайтда Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда.

Шу кунгача ўтказилган жанглар юзасидан мураббий Фаррух Қиличевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Шукрки, Осиё чемпионати Ўзбекистон учун муваффақиятли кечмоқда. 10 та вазнда 10 нафар боксчимиз ярим финалга чиқди. Олдинда ярим финал беллашувлари турибди. Ишончим комилки, насиб қилса боксчиларимиз ёруғ юз билан Ўзбекистонга қайтишади.

Дилшоднинг қатарлик боксчига қарши жанги? Биз у билан жангдан олдин рақиб имкониятларига қараб рингга ишлашни режалаштирдик. Муҳими рингни ҳис қилиш лозимлигини таъкидлагандим. У иккинчи раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди. Барчаси кўнгилдагидек.

Энг кўп олтин медаль билан ватанимизга қайтамиз деган умиддаман", - деди Фаррух Қиличев.