Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида давом этаётган “W15 Shymkent 5” турнирида иштирок этаётган теннисчимиз Сабина шарипова бугун 1/8 финал босқичида украиналик Анастасия Поплавскаяга қарши кортга чиқди.

3 сет давом этган учрашувда Шарипова рақибасини 6/4, 4/6, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга чиқди.

Мусобақада биринчи рақам остида сараланган теннисчимиз Сабина Шарипова эртага россиялик Анна Уколовага қарши ўйин ўтказади.