АҚШнинг Майами шаҳри мезбонлик қилаётган нуфузли WTA турнирида ярим финалчилар аниқланмоқда.

Кутилмаганда сайёрамизнинг иккинчи ракеткаси Наоми Осака мусобақанинг 1/4 финалида мағлубият аламини тотиб кўрди. Япониялик теннис маликаси рейтингнинг 25-поғонасидан жой олиб турган грециялик 25 ёшли Мария Саккарига ютқазиб қўйди - 0/6, 4/6.

Учрашув 72 дақиқа давом этди ва унда 23 ёшли Наоми 1 та, Мария эса 2 та эйс зарбасини амалга оширди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон Осака пешқадам бўлиб қолмоқда - 3:2.