Бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бошланади.

Нуфузли мусобақада сайёрамизнинг 5 қитъаси 93 давлатидан келган жами 442 (270 эркак, 172 аёл) нафар дзюдочи медаллар билан бирга Токио Олимпиадаси учун қимматли ҳисобланган рейтинг очколари учун татамига чиқади. Анталия татамиларида юртимиз шарафини 7 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади.

Бугунги баҳсларда Кемран Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов ўз имкониятларини синовдан ўтказишади. Тбилиси "Катта Дубулға" турнирининг кумуш медали совриндори Кемран Нуриллаев иккинчи даврада эквадорлик Ленин Пресиадо, Муҳриддин Тиловов биринчи босқичда россиялик Беслан Мудранов, Диёра Келдиёрова эса иккинчи даврада Тинка Истон (Австралия) - Имен Бен Йоунес (Тунис) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.   

-52 кг вазн тоифаси

Диёра Келдиёрова - Тинка Истон (Австралия)/Имен Бен Йоунес (Тунис)


-60 кг вазн тоифаси

Кемран Нуриллаев - Ленин Пресиадо (Эквадор) иккинчи давра


-66 кг вазн тоифаси

Муҳриддин Тиловов - Беслан Мудранов (Россия) биринчи давра