"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус мавсум сўнггида клубдан кетадиган ампуладоши Серхио Агуэро ҳақида гапирди.


"Мен ундан ўрганишим мумкин, аммо Агуэро мендан кўра анча яхшироқ ўйинчи. У мендан кўп гол урган. Агуэро майдонга тушади ва уради.

Иккимиз бирга майдонга чиққан пайтимиз, мен битта, у эса иккита уради. Мен иккита урган пайтим, у учта уради", - дейди Жезус.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин Агуэро оммавий равишда шартномаси якунлангандан сўнг, аниқроғи мавсум сўнггида "Манчестер Сити"дан кетишини эълон қилди.