Хабарингиз бор, шу кунларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича Якуний ATP чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Сайёрамизнинг саккизинчи ракеткаси Андрей Рублёв мусобақадаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлади. Россиялик теннисчи гарчи гуруҳнинг учинчи учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси австриялик Доминик Тимни 6/2, 7/5 ҳисобларида мағлуб этган бўлса-да, ATP Якуний турнирининг ярим финалига чиқа олмади.

У бир ғалаба ва икки мағлубият билан Якуний чемпионатдаги иштирокини якунлади. Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, Доминик Тим гуруҳда биринчи ўрин билан ярим финалга йўл олди.