Ўзбекистонлик 3 нафар триатлончи 1 йилга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (UzNADA) ҳузуридаги Аҳлоқ комиссиясининг қарорига кўра, Ўзбекистон триатлон федерацияси спортчилари А.Решетников ва Е.Рязановаларга нисбатан Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.4-моддаси (ADAMS тизимига жойлашуви тўғрисида маълумотни тақдим этмаслик) бузилиши муносабати билан 1 йиллик дисквалификация жазо чораси тайинланди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича, UzNADA шунингдек, федерация масъуллари спортчиларга тегишли хабарномаларни вақтида етказмагани учун Ўзбекистон триатлон федерациясига ҳам огоҳлантириш берди.