Кеча Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида ITTF томонидан навбатдаги халқаро мусобақага старт берилди.

Соврин жамғармаси 500 минг доллар бўлган “ITTF Finals” мусобақасида сайёрамизнинг энг кучли 32 нафар эркак ва аёл стол теннисчилари иштирок этмоқда. Турнирга Чжэнчжоу шаҳридаги Олимпия ўйингоҳи мезбонлик қилади.