Бугун, ZOOM платформасида Миллий антидопинг агентлиги мутухассислари Ш.Хамидова ва Н.Турсуновлар Ўзбекистон стол тенниси федерацияси спортчилари ва мураббийлари учун антидопинг онлайн семинарини ўтказишди.

Семинар иштирокчиларига агентлиги мутухассислари «Допинг ҳақида тушунча ва допинг асоратлари» мавзусида спортчи ва мураббийларга допинг турлари, тақиқланган моддалар ва услублар тўғрисида сўнги маълумотлар берилди. Тадбир давомида федерациянинг вилоятлардаги бўлинмалари фаол иштирок этишди. Семинарнинг сўнггида спортчи ва мураббийлар ўзлари қизиқтирган саволларига керакли жавобларини олишга эришди.