Бугун Қопақалпоқ заминидан етишиб чиққан ажойиб дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев ўз таваллуд айёмини нишонлашмоқда.

Шарофиддин Болтабоев 1995 йил 19 ноябрь куни дунёга келган. Дзюдочимиз Осиё чемпионатининг икки карра кумуш медали совриндори ҳисобланади. Ўтган йили пойтахтимизда ўтган Тошкент Гран-присида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. Шу йил Франциядаги Париж "Катта Дубулға" турнирида кумуш медалга сазовор бўлган. Шунингдек, у бошқа кўплаб нуфузли мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорига айларган. Ҳозирда -81 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи поғонада бормоқда.

"Париж шаҳри мезбонлик қилган нуфузли мусобақада дунёнинг 115 давлатидан энг сара дзюдочилар иштирок этганди. Финалгача мағлубиятсиз етиб бордим. Чемпион бўлишга жуда яқин келгандим. Бельгиялик рақибимни бемалол мағлуб этсам бўлардим. Амалдаги жаҳон чемпиони, рейтинг пешқадами Саги Муки, ярим финалда япониялик Сотаро Фиживарадан устун келганимдан сўнг ўзимга бўлган ишонч яна ҳам ортганди. Ўйлайманки, Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиб, дзюдо ватанидан медаль билан қайтаман", - дейди бугунги кун қаҳрамони.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар, дзюдочилар номидан Шарофиддин Болтабоевни бугунги шукрона куни билан муборакбод этамиз. Қўлинг ҳамиша баланд бўлсин, Шарофиддин!