Италияда 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларининг муҳим иншоотларидан бири – Доломитли Альпларда жойлашган Сон Ди Праде (Son dei Prade) ва Чианзопе — Бай-де-Донес (Cianzopé-Bai de Dones) чанғи зоналари орасидаги дор йўллари қурилиши бошланди.

Янги йўналишда соатига 1100 дан ортиқ одамни ташиш имкониятига эга 70 та саккиз ўринли кабиналар фаолият юритади. Узунлиги 4600 метрни ташкил қилади ва йўлнинг ўртасида оралиқ тўхташ жойи мавжуд.

Янги дор йўллари нафақат чанғичи ва сноубордчилар, балки илиқ мавсумда ён бағирларни макон тутадиган маунтинбайкчилар учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Бу, шунингдек, углерод чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради, чунки илгари сайёҳлар бир чанғи зонасидан бошқасига ўтиш учун автоуловлардан фойдаланишларига тўғри келарди.