Бугун Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун. Айни вақтда пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдидаги майдонда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 29 йиллигига бағишланган “Ватанимиз байроғи – фахримиз,ғуруримиз” мавзуидаги байрам тадбири бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази,Тошкент шаҳар ҳокимлиги, қатор давлат ва жамоат ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбирда сиёсат ва маданият намоёндалари, ёзувчи ва шоирлар, депутатлар, талаба-ёшлар, санъаткорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Байрам дастури аввалида мадҳиямиз янгради. Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллигимиз, давлатимиз рамзлари, унинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлашди. Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, ролик ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Байрам карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилди.