Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бокс бўйича СССР чемпиони В.В.Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир ниҳоясига етди.

Бунгача Ўзбекистон бокс федерациясининг расмий сайти ва ижтимой тармоқлардаги саҳифалари орқали боксчиларимизнинг қайд этаётган натижалари ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун мусобақа ўз ниҳоясига етди. Ҳал қилувчи финал жангларида икки нафар ўзбек боксчиси иштирок этди.

-49 кг вазнли Авазжон Йўлдошев беларуслик Владислав Смоловскига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Дилшод Абдувалиев (-52 кг) эса россиялик Евгений Жоровга 0:5 ҳисобида ютқазди.

Кеча ўтказилган жанглар якунига кўра, беш нафар боксчимиз бронза медалига эга чиққанди.

Мусобақа давомида медаллар қўлга киритган боксчиларимиз:

Кумуш:

-49 кг: Авазжон Йўлдошев

-52 кг: Дилшод Абдувалиев


Бронза:

-49 кг: Иброҳим Ишжанов

-52 кг: Файзулло Худойбердиев

-64 кг: Умид Қадамбоев

-69 кг: Сирожиддин Хожакметов

-75 кг Нурислом Исмоилов

Мусобақа якунларига кўра, +91 кг вазнли боксчимиз Жаҳонгир Зокиров "Томошабинлар олқиши" меҳри совринига лойиқ топилди. Мусобақада иштирок этган ҳакамимиз Шерзод Аҳмедовга эса "Объектив ва профессионал ҳакамлик" учун махсус диплом топширилди.