Хабар берганимиздек, 23-25 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида узоқ давом этган карантиндан кейинги халқаро дзюдо рестарти амалга ошади.

Уч кун давомида дунёнинг кўзга кўринган дзюдочилари "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир медаллари ҳамда Токио Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳсларга киришади. Бирин-кетин иштирокчи мамлакатлар Венгрияга жўнатадиган терма жамоалари таркибини эълон қилмоқда.

Жумладан, Озарбайжон терма жамоасининг ҳам Будапешт турнири учун таркиби маълум қилинди. Аёллар жамоасида айрим ўзгаришлар кузатилди. Аввал эълон қилинган таркибдан жой олган Ирина Киндзерская (+78), Ичинхорло Мунхцедев ва Александра-Лариса Флориан (57 кг) рўйхатдан тушиб қолган.

Эркаклар: Карамат Гусейнов, Ахмед Юсифов (иккиси ҳам – 60 кг), Ниджат Шихализаде, Орхан Сафаров (66 кг), Рустам Оруджев, Тельман Велиев (73 кг), Хидаят Гейдаров, Мурад Фатиев (81 кг), Мамедали Мехтиев, Руфат Исмайлов (90 кг), Элмар Гасимов, Зелим Коцоев (100 кг), Ушанги Кокаури, Жамал Фейзиев (+100 кг).