Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида теннис бўйича нуфузли ATP турнири давом этмоқда.

Сайёрамизнинг олтинчи ракеткаси Даниил Медведев ўз ватанида ўтказилаётган мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Россиялик теннисчи рейтингнинг 53-поғонасидан жой олган франциялик Ришар Гаскени 3/6, 6/3, 6/0 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Теннисчилар кортда 1 соату 37 дақиқа давомида ҳаракат қилишган. Бу вақт оралиғида 24 ёшли Медведев 22 та эйс зарбасини амалга оширди. Ўзаро учрашувлардаги ҳисоб мувозанати тикланди - 1:1. Энди Даниил Медведев St.Petersburg Open иккинчи босқичида америкалик Рейлли Опелкага қарши кортга чиқади.