Санкт-Петербург шаҳрида теннис бўйича St.Petersburg Open турнири давом этмоқда.

ATP, рейтингида 121-поғонадан жой олиб турган мезбонлар вакили Евгений Донской турнирнинг иккинчи даврасида дунёнинг 18-ракеткаси, швейцариялик Стэн Вавринкага 1/6, 6/3, 3/6 ҳисобларида имкониятни бой берди.

Бир юз икки дақиқа давом этган баҳсда 30 яшар Донской 1 та, 35 ёшли Вавринка эса 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Бу теннисчиларнинг илк учрашуви эди.