Мамлакатимизда ҳам мазкур самбо спорт тури кенг оммалашган.

 Биргина Қашқадарё вилоятида ҳам  самбо машғулотларига зўр бераётган ўғил -қизлар   миллий терма жамоа таркибида  халқаро мусобақаларда муваффақиятларга эришаётгани айни ҳақиқат. Бугун вилоятда самбо билан 500 нафардан ортиқ ёшлар мунтазам машғулотларга киришган. Айни пайтда Қашқадарё вилоят самбо федерацияси томонидан аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида самбони кенг оммалаштиришга,  ёш ва иқтидорли самбочиларга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, бугун 15 октябрь куни вилоят самбо федерацияси раиси Саъдулла Бобоқулов бошчилигида Қарши шаҳрида жойлашган “Санам”тикувчилик фабрикасида самбо бўйича миллий терма жамоа аъзолари, Осиё чемпионлари, жорий йил 2-8 ноябрь кунлари Сербия давлатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоа таркибида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган қашқадарёлик Баҳодир Боқиев (62 кг.), Мушарраф Ибодуллаева (48 кг.),  Муниса Эшқулова(48) ҳамда уларнинг устози, вилоят самбо федерацияси бош мураббийи Фарҳод Жўраев иштирокида тадбир бўлиб ўтди.   

Федерация раиси С. Бобоқулов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир сўнггида  “Санам” тикувчилик фабрикаси раҳбари Ф. Эркаев томонидан спортчиларга қимматбаҳо совғалар улашилди. Шунингдек, фабрика томонидан ёш самбочиларга Сербияда ўтадиган жаҳон чемпионтида муносиб иштирок этишлари учун хомийлик тариқасида виза туловлари ҳам амалга оширилди. Бундай ғамхўрликдан руҳланган терма жамоа аъзолари жаҳон чемпионатида шоҳсупадан жой олиб, мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга ваъда беришди.