Андижонда 2001-2002 ва ундан кичик бўлган ўғил-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз стол тенниси федерацияси ва бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мазкур чемпионатда юртимизнинг барча ҳудудидан келган теннисчилар ўзаро рақобатлашмоқда.

20 октябрь кунига қадар давом этадиган мусобақада хар бир жамоа таркибида 5 нафардан йигит-қизлар иштирок этишади.