Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2014 Олимпия ўйинлари учун намойиш қилаётган тақдимот режалари давом этади.

Кеча куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотни Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг ўринбосари Руслан Мустаев олиб борди.

Шуни таъкидлаш керакки, режа аввалги Олимпиадага тайёргарлик асосида тузилган. Рустам Мустаев ўз нутқида гимнастиканинг ҳар бир йўналиши бўйича танлов мезонларини батафсил баён қилиб, асосий эътибор бўлажак мусобақалар – Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчиларга қаратилишини таъкидлади.

Тақдимотда бошқа жиҳатлар қатори, чет эллик мураббийларни жалб қилиш зарурлиги, хусусан, гимнастиканинг ҳар бир йўналиши бўйича Россия, Хитой, Польша ва АҚШдан мураббийлар таклиф қилиш алоҳида кўриб чиқилганлиги таъкидланди. Руслан Мустаев мусобақа тақвимида ўзгаришлар юз берган тақдирда, режаларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, спорт гимнастикаси йўналишида жаҳон чемпионати ғолибларининг аксарияти Осиё қитъасидан ва бу борада вакилларимизни кескин рақобат кутиб турибди.