Сайёрамизнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси Борис Беккер қийин аҳволга тушиб қолди.

Беккер ярим миллион долларга тенг бўлган мулкни яширишда айбланмоқда. У 2017 йилда ўзини банкрот деб эълон қилган, лекин Британия прокуратураси Беккерни Лондон ва Германияда бир нечта кўчмас мулки борлигини айтмоқда. Агар айблов тўғри бўлиб чиқадиган бўлса, теннис афсонасига етти йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин. Беккер иштирокидаги суд 22 октябрь куни бўлиб ўтади.