Бутун дунё бўйлаб узоқ давом этаётган пандемия даврида терма жамоамиз аъзолари барча санитария қоиладарига амал қилган ҳолда келгусидаги мусобақаларда муносиб иштирок этиш учун фаол тарзда машғулотларга киришган.

Катталар ва ўсмирлардан иборат терма жамоамиз вакиллари Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги «Янгиобод» базасида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси раиси, тажрибаси мураббий Саида Маҳмудова бошчилигидаги машғулотлар 10 октябр кунига қадар давом этади.

Машғулотларда терма жамоамиз аъзолари тактик ва жисмоний машқларга алоҳида эътибор қаратмоқда.