Бугун Илиас Илиадис бош мураббийлигидаги Ўзбекистон катталар терма жамоасининг икки ҳафта давом этган ўқув-машғулот йиғини якунланди.

Асосий таркиб дзюдочиларимиз Тошкент вилоятининг тоғли, баҳаво ҳудудида жойлашган "Хумсон" сиҳатгоҳида узоқ давом этган карантиндан кейинги илк йиғинни ўтказишди. Машғулотларда асосий таркиб дзюдочилари билан бирга ёшлар терма жамоасининг биринчи рақамли вакиллари ҳам иштирок этди.

Хабар берганимиздек, терма жамоа аъзолари ва мураббийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтишди. Режа бўйича халқаро рестарт октябрь ойининг сўнгги 10 кунлигида Венгрия "Катта Дубулға" турнири билан бошланади. Вақт кам қолаётгани боис терма жамоамиз бир кунлик танаффусдан сўнг Тошкентда машғулотларни давом эттиради.