Бутунжаҳон Кураш дунёси (United World Wrestling) расмий сайтида халқаро мусобақаларнинг янгиланган тақвими эълон қилинди.Бу маълумотни UWW Спорт директори Жан-Даниэль Рей тасдиқлади.



Токио Олимпиадасининг ўтказилиши бир йилга сурилганидан кейин табиий равишда UWW тақвимида ўзгаришлар рўй берди. Қитъа чемпионатлари 2021 йилнинг бошида ўтказиладиган бўлди.

Катталар ўртасидаги Қитъа чемпионатлари-2021:

 29-31 январь: Океания чемпионати, Паго Паго, Америка Самоаси

2-7 февраль: Африка чемпионати, Марракеш, Марокаш

8-14 февраль: Европа чемпионати, Катовице, Польша

16-21 февраль: Осиё чемпионати, Алмати, Қозоғистон                                             

27-30 май: Панамерика чемпионати,  Рио-де-Жанейро, Бразилия


Қитъавий олимпия саралаш турнирлари:

12-14 март: Африка ва Океания, Эл-Жадидда, Марокаш

18-21 март: Европа, Будапешт, Венгрия

26-28 март: Осиё, Сиань, Хитой


Жаҳон Олимпия саралаш турнири:

29 апрель - 2 май: София, Болгария

Шунингдек, кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг санаси ҳам ўзгартирилди. Ушбу мусобақа июль ойининг сўнгги кунларига кўчирилди. Биринчи Панамерика Ёшлар Ўйинлари ҳам келаси йили ўтказилади. Ушбу мусобақага квалификацион, яъни саралаш вазифасини кадетлар ўртасидаги Панамерика чемпионати ўтаб беради. Ҳар икки мусобақага Аргентина давлати мезбонлик қилади.

Кадетлар ўртасидаги қитъа чемпионатлари 2022 йилнинг июнь ойига кўчирилди. Бунга 2022 йилги Ўсмирлар Олимпиадасининг 2026 йилга кўчирилгани сабаб бўлди.