Биринчи оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик талаба бўлди.

Украиналик боксчи Харьков Миллий университетининг психология факультетига ўқишга кирди.

«Биз бир ярим соат давомида инглиз тили ва психологиядан тест топширдик. Очиғини айтганда, ҳаяжон катта эди, чунки тестларини ишлаш осон бўлмади»,-деди Усик.

Маълумот учун, Усик навбатдаги жангини 31 октябрь куни Дерек Чисорага қарши ўтказади.