Нафақат Буюк Британия, балки дунёнинг энг кекса дзюдо усталаридан бири, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жек Хирн тез орада 10-ДАН қора белбоғ соҳибига айланади.

Маълумот учун, 97 ёшли Жек Хирн Нортумберленд штатининг Крамлингтон шаҳрида дунёга келган. Отахон 2010 йилда 9-ДАН меъёрини бажарган. Қоида бўйича Жек бу йил 10-ДАН мақомини олиши керак.

Жек Хирн Иккинчи жаҳон урушида Нортумберлендск Қироллик армиясининг ўқчи полкида Шимолий Африка ва Италиядаги қуролли тўқнашувларда иштирок этган. Урушдан кейин уйига қайтиб, Норт-Шилдсда меҳнат фаолиятини давом эттирган. 1951 йилда акаси Роб билан бирга дзюдо тўгарагида шуғулланишни бошлаган.