Сайёрамизнинг 20-рақамли теннис маликаси Римдаги "Премьера" турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Бельгиялик Элизе Мертенс 71 дақиқа давом этган биринчи давра учрашувида WTA рейтингида 62-поғонадан жой олган Хитой Тайпейи вакиласи Се Су-Вейни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди - 6/3, 6/1.

Баҳс давомида 24 ёшли Мертенс 4 та эйс зарбани амалга оширди. 34 яшар Седа эса бу кўрсаткич нол кўринишида бўлди. Энди Элизе Internazionali BNL d'Italia турнирининг иккинчи босқичида польшалик Магда Линеттга қарши кортга чиқади.