Италия пойтахти Рим шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 35-ракеткаси, япониялик Кеи Нишикори турнирнинг биринчи босқичида ATP рейтингининг 44-поғонасидан жой олган испаниялик Альберт Рамосни 6/4, 7/6(3) ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Учрашув 123 дақиқа давом этган. Бу вақт оралиғида 30 ёшли Нишикори ҳам, 32 яшар Рамос ҳам 2 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Ўзаро учрашувларда Кунчиқар юрт вакили ҳисобни йириклаштирди - 5:1. Кеининг Internazionali BNL d'Italia иккинчи даврасидаги рақиби Стэн Вавринка - Лоренцо Музетти қарама-қаршилигидан сўнг аниқланади.