Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги турнир якунланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 272-поғонадан жой олган Эжени Бушар ҳамда дунёнинг 88-ракеткаси бўлиб турган руминиялик Патриция Мария Тиг ўзаро тўқнаш келишди.

Биринчи сетни 6/2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган канадалик мафтункор теннис маликаси якунда аламли мағлубиятга учради - 6/2, 1/6, 6/7(4). Бу Тиг учун фаолиятидаги илк соврин эди. Руминиялик теннисчи $25,000 ҳамда 280 рейтинг очкосига эга бўлди. Бушар эса $14,000 ва 180 очко қўлга киритди.