Чирчиқ шаҳар ҳокими университетда ўтказилаётган касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёни билан танишди.

Бугун, 12 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов касбий (ижодий) имтиҳон жараёнлари билан танишиш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ташриф буюрди. Санжар Юсупов университет ректори Маҳмуджон Болтабаев билан биргаликда университетдаги касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилаётган спорт иншоотларида бўлиб, абитуриентлар билан суҳбатлашди, имтиҳонлар шаффофлиги ва улар учун яратилган шароитлар борасидаги фикрлари билан қизиқди.

Шунингдек, ҳоким университетда қурилиши режалаштирилган ўқув бинолари, спорт залларининг лойиҳалари билан танишди.