Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Ижроия қўмитаси спортда хавфсизлик бўйича мутахассис халқаро сертификатини таъсис этди.

Сертификатни олиш учун курс машғулотлари 1 йилдан сўнг бошланади. Ҳозирги пайтгача халқаро даражада спортда хавфсизлик хизмати ходимларини тайёрлаш йўлга қўйилмаган эди.

Беш ойга мўлжалланган таълим курси халқаро экспертлар маслаҳат кенгаши томонидан ишлаб чиқилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача бўлган давр учун кун тартиби билан келишилинади.

Сертификатни олиш учун курс тугалланганидан кейин якуний имтиҳон топшириш керак бўлади.

Курс асосан халқаро ва миллий спорт федерациялари ҳамда Миллий Олимпия қўмиталари учун мўлжалланган. Курсга рўйхатдан ўтиш пулли бўлади. Миллий Олимпия қўмиталари томонидан тавсия этиладиган номзодлар курсга ёзилиш учун Олимпия бирдамлиги стипендиясини олишга буюртма бера олади.


“Спортчиларнинг хавфсизлиги ва фаровонлиги Халқаро Олимпия қўмитаси ва Олимпия ҳаракати учун биринчи даражали аҳамиятга эга. Биз спортчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришимиз керак. Ушбу сертификатни олиш ташаббусини бошлаганимиздан мамнунман. Бу мазкур соҳадан хабардорликни ошириш ва спортчиларнинг фаровонлигига йўналтирилган”, – деди ХОҚ президенти Томас Бах.