Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ва Молдованинг Дубассори стол тенниси мактаби ўртасидаги дўстлик муносабатлари қарийб 30 йилдан буён давом этмоқда.

Ана шу муносабатларни йилдан-йилга мустаҳкамланишида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ижрочи директори Одина Бурҳонхўжаеванинг ўрни катта.

О.Бурҳонхўжаевa ўтган вақт мобайнида ҳар икки томон ўртасида стол теннисини янада оммалаштириш борасида бир қатор самарали ишларни олиб борди.

Жумладан, Ўзбекистон ва Приднестрове теннисчилари маҳорат даражасини оширишда бир-бирларига кўмаклашиб келмоқдалар. Мана бир неча йилдан буён Дубоссар шаҳридаги стол тенниси ихтисослаштирилган мактабида Приднестрове ва Ўзбекистондаги энг кучли теннисчилар иштирокида йилига икки маротаба ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилади. Ушбу йиғинларда спортчи ва мураббийлар янги кўникмаларга эга бўладилар, чунки, Европа ва Осиёда профессионал спортчиларни тайёрлаш тизими бир-биридан фарқ қилади.

Ўзбекистонлик спортчилари бевосита Одина Бурҳонхўжаева ҳамда унинг ҳамкасблари иштирокида фахрий спорт устаси Елена Мокроусова соврини учун бўлиб ўтадиган стол тенниси бўйича халқаро фестивалида қатнашиш учун ҳар йили Дубоссари шаҳрига ташриф буюради.

Ўзбекистонлик теннисчилар мазкур турнирлда қатнашибгина қолмай, кўргазмали чиқишларда ҳам бой тажриба орттирди.

Одина Бурҳонхўжаева Приднестрове стол тенниси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Приднестрове Молдова Республикаси Президентининг 2020 йил 25 августдаги №233-сонли Фармонига мувофиқ, III даражали «Жамият олдидаги хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабати билан Дубоссари Республика болалар ва ўсмирлар спорт мактаби Одина Бурҳонхўжаевнинг бу юксан унвон билан муборакбод этади. Шунингдек, табрикда келажакда ҳар икки стол тенниси федерацияларни биргаликда кўплаб мусобақа, ўқув машғулотларни олиб боришга ва кўплаб спорт тадбирларини ўтказишларига ишонишлигини маълум қилинган.