АҚШда "Улкан тож" туркумидаги US Open турнири ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурди.

Аввалроқ, ярим финалнинг дастлабки учрашувида япониялик Наоми Осака америкалик Женнифер Брэдини мағлубиятга учратиб, финалга чиққани ҳақида хабар қилгандик.

Бироз аввал ярим финалнинг иккинчи учрашуви ниҳоясига етди. Унда америкалик Серена Уильямс ва беларуслик Виктория Азаренко финал чиптаси учун баҳс олиб боришди.

1 соат 53 дақиқа давом этган ўйинда Азаренко рақибасини 1:6, 6:3, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Энди шанба куни (бизнинг вақт билан якшанба тонгида) Наоми Осака ва Виктория Азаренко бош соврин учун кураш олиб боришади.  

Эркаклар ўртасидаги ярим финал учрашувлари бугун тунда ўтказилади.