Халқаро Олимпия қўмитасининг президенти Томас Бах спортчиларни коронавирус пандемияси шароитларида бошқаларни хавф остига қўймаслик учун ўзларини масъулиятни ҳис этган ҳолда тутишга чақирди.

“Кўрилаётган чоралар спортчилар учун адолатли бўлиши керак. Айни пайтда ҳаммамизнинг зиммамизда яқинларимиз, ҳамкасбларимиз, рақибларимиз ва бошқаларнинг соғ-саломат бўлишлари учун шахсий масъулиятимиз бор. Буларнинг барчаси ҳар биримиздан фидоийлик ва муросали бўлишни талаб қилади.

Агар сен карантинда бўлишинг зарур бўлса, мусобақаларда қатнашадиганларнинг саломатлигини сақлаш учун карантинда қолишинг шарт. Ана шу – масъулиятдир”, – деди Томас Бах.