Киши организмини ўртача олганда, 80 фоиз сув ташкил этади.

Мия 75 фоиздан 85 фоизга қадар, мушаклар эса 70 фоиз сувдан иборат ва бу захира ҳар доим бир хил мувозанатда ушлаб турилиши шарт. Айниқса, спортчилар танасидаги ўз-ўзини совитиш тизими (терморегулятор) барқарор ишлаб туришида сувнинг ўрни жуда катта.

Ўртача вазнли инсон танасидаги мувозанатни барқарор ушлаб туриши учун суткасига 2 литр сув истеъмол қилиши шарт. Мутахассислар ёз кунлари спортчиларга ўртача 4 литр сув ичишни тавсия қиладилар. Чунки спортчилар зўриқиш остидаги машқларни бажарганларида, организмнинг сувга бўлган эҳтиёжи ошиб кетади. Шунинг учун спортчи ҳеч қачон сувдан ўзини тиймаслиги керак.

Қуйида спортчилар учун суюқлик истеъмол қилиш бўйича амалий тавсиялар келтириб ўтамиз:

Машғулот ёки мусобақадан икки соат олдин 500 мл суюқлик ичиш керак, чунки юкламадан олдин организм ўзига керакли бўлган сув билан тўйинтирилиш лозим.

Жисмоний машқлар пайтида ҳар 15-20 дақиқада 150-300 мл суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки жисмоний машқлар пайтида организмни суюқлик сўрилиш интенсивлиги ҳар соатда 1 кг тана вазнига 10-15 мл атрофида бўлади.
Юқори ҳарорат ёки намлик шароитида жисмоний фаолият билан шуғулланиш одатдаги миқдордан кўпроқ суюқликни истеъмол қилишни талаб қилади.

Жисмоний машқлар пайтида чанқоқлик ҳисси тананинг суюқликка бўлган эҳтиёжининг ишончли кўрсаткичи эмас ва жисмоний фаолият пайтида чанқоқлик ҳисси тана вазнининг 2 фоизга пасайишини акс эттириши мумкин.

Жисмоний юклама даврида истеъмол қилинадиган таркибида углеродли сув (4-8%ли, яъни 1 литр сувда 40-80 г углеводлар) танани энергия ва суюқлик билан таъминлайди, бу эса организмда суюқликнинг сўрилишини бузмайди, шу билан биргаликда фруктоза углеводларни асосий манбаи ҳисобланмайди.

Машғулотдан сўнг, 1 кг “йўқолган“ тана вазнига 1 литр миқдорида суюқлик ичиш тавсия қилинади, бунга яна сийдик орқали чиқиб кетадиган суюқликни қоплаш учун яна 250-500 мл миқдорида сув ичиш лозим.

Бир оз шўр, салқин (10-12 ° C), ҳидли ичимликлар, шунингдек, ширинроқ ичимликларни ўзбошимчалик билан истеъмол қилиш суюқликни бўлган талабни ошишига олиб келади.

Натрий, калий ва хлор ионлари танадан тер билан чиқиб кетадиган асосий электролитлардир; Уларнинг йўқолишини қоплаш учун сиз махсус “спорт“ ичимликлар истеъмол қилишингиз ёки машқдан кейин ичиладиган суюқликка озгина туз қўшишингиз ва калийга бой озиқ-овқат маҳсулотларидан (масалан, банан, апелсин, цитрус шарбатлари, сабзавотлар) истеъмол қилишингиз мумкин.

Жисмоний машқлар сўнг, углевод-электролит таркибидаги сув ёки ичимликлар ёрдамида танадаги суюқлик балансининг тўлиқ тикланишини таъминлаш керак. Спиртли ичимликлар ва кофеинни ўз ичига олган ичимликлар организмдан суюқликни чиқишини кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бу мувозанатни тиклаш учун етарли таъсир кўрсатмайди.

Организм етарли даражада суюқлик билан тўлдирилса сийдик кўп миқдорда чиқади ва унинг ранги оч сариқ рангда бўлади.

Газланган яхна рангли ичимликларни истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Спортчиларга “Кола”, “Фанта” ва бошқа газли ичимликлар ичиш тақиқланади.