Ҳозирги пандемия шароитида Ҳукуматимиз томонидан COVID-19га қарши курашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилоятида ҳам мазкур касаллик билан оғриган беморлар учун жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра 12 600 та захира жой тайёрланиши режалаштирилган эди ва мақсадга эришилди.

Бунинг учун вилоятдаги хусусий шифохоналар ҳамда 14 та катта спорт залларда ҳам қайта мослаштириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Фарғона, Марғилон ҳамда Қўқон шаҳарларидаги спорт таълим муассасаларининг мавжуд спорт залларида шу кунга қадар коронавирус ташхиси қўйилган беморлар учун жами 805 нафар фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида даволаниш жойлари тайёрланди.