Формула-1 бўйича “Рейсинг Пойнт” жамоаси аъзоси Серхио Перес навбатдаги гран-при мусобақасида иштирок эта олмайдиган бўлди.

Бунга пойгачининг COVID-19 вирусига топширган тест таҳлили ижобий чиққани сабаб бўлган. Шу тариқа, Перес «Қироллик пойгалари»да иштирок этувчи пойгачилар орасида биринчи бўлиб бу вирусни юқтириб олди.