Ўзбекистон стол тенниси федерацияси руҳшуноси Умида Атабаева ўзининг психологик машғулотларини давом эттирмоқда.

Бу галги машғулотлар Андижон вилояти терма жамоаси аъзолари билан ўтказилди. Онлайн тарзда ўтган мазкур тренинг «Спортчилар старт олди ҳолатларининг психологик турлари» мавзусида ўтди.

Унда теннисчи ва мураббийларга нотинч даврлар, фавқулодда вазиятлар ва экстремал ҳолатларда кучли шахслар учун янги имкониятларни қандай очиш мумкинлиги борасида маълумотлар берилди. Шунингдек, психолигимиз пандемия вақтида нималарга эътибор бериш кераклигини тушунтириб берди.

Учрашув якунида андижонлик стол теннисчилар Умида Атабаевага ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, уларга атрофлича жавоб олди.