Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимиздан самимий муборакбот этамиз.
Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда олижаноб фазилатларни, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, мана шундай файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз. Шунингдек, Оллоҳдан дуолар ижобат бўладиган бу кунда бутун дунёда тобора авж олаётган коронавирус билан оғриган беморларга шифо бериги ва мазкур вирусни ҳаётимиздан буткул йўқотишини дуо қилган ҳолда сўраб қоламиз.
Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

🏓🇺🇿Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати