Хабарингиз бор, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси  билан ҳамкорликда  республикада стол тенниси спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати, кубоги ва халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари томонидан ёш авлодларга «ZOOM» платформаси орқали онлайн маҳорат сабоқларини ўтказилмоқда.

Бугун навбатдаги онлайн маҳорат дарсини Дониёр Турамуротов ва Бахтиёр Хамгелдиев Қорақалпоғистон Республикаси ёш стол теннисчилари учун ташкил этиб беришди.Ўзига хос онлайн мастер классда тажрибали спортчимиз бўлажак ёш стол тенниси юлдузларига қизиқарли ва керакли машқларни намойиш этиб берди. Қизиқарли кечган машғулотдан сўнг ёш стол теннисчилари Дониёр Турамуротов ва Бахтиёр Хамгелдиевга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати