«Запеканка»нинг ёқимли ифори ва оғизда эрийдиган таъми сизни мафтун қилмай қўймайди. Енгил ва тўйимли мазкур таомни тушлик ёки кечки овқатга пишириш тавсия қилинади.

Керакли маҳсулотлар:

    Қовоқча (кабачки) — 3 дона
    Туз таъбга кўра
    Пиёз — 1 дона
    Ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ
    Қийма — 500 гр
    Гўшт учун зираворлар таъбга кўра
    Помидор — 3-4 дона
    Пишлоқ — 100 гр
    Тухум — 2 дона
    Сметана — 3-4 қошиқ

Тайёрланиш жараёни:

    Қовоқчани қирғичдан чиқариб олинг, тузланг ва 15 дақиқага қолдиринг.
    Ўсимлик ёғи солинган товада майдаланган пиёзни қовуриб олинг.
    Қиймани қўшинг, аралаштиринг, туз ва зираворларни солинг ва 10 дақиқа пиширинг.
    Помидорни думалоқ шаклда тўғранг, пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
    Тухум, сметана ва туз солиб аралаштиринг.
    Печга қўйишга мўлжалланган қандолат идиши четларига маҳсулотлар ёпишиб қолмаслиги учун ёғ суртинг.
    Қовоқчанинг бир қисмини солинг, устидан қийма кейин бўлса яна қовоқча теринг.
    Помидор солинг, сметанали соусни устидан қуйинг.
    180 даража қизиган печда 40 дақиқа давомида пишириб олинг.