Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Курбанов 51 ёшни қарши олмоқда.

Ҳурматли Баҳодир Низомович,

Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан юртимиздаги катта спорт жамоатчилиги, Олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан самимий муборакбод этамиз!

Мамлакатимизда ҳарбий салоҳиятнинг юксалишида, армиямиз қудратини кун сайин ривожлантириш билан биргаликда ҳарбийлар ўртасидаги жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қўшган хиссангиз, Мудофаа вазирлиги қошидаги Марказий ҳарбий спорт клубининг фаолиятини қўллаб-қувватлашингиз натижасида ҳарбийларимиз мамлакатмиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Хусусан, ўтган йили Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинларида ҳарбий-спортчиларимиз 8 та олтин, 6 та кумуш ва 8 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида 109 мамлакат орасида фахрли 9-ўринни қайд этишди. Ўзбекистонлик спортчилар МҲСК аъзолари сифатида нуфузли халқаро мусобақалар Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқдалар.

Қолаверса, Армия-2019 кўп тармоқли мусобақаларда танк биатлони ва ҳарбий-тиббий эстафета бўйича Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, бошқа йўналишларда ҳам ўғлонларимиз юксак жасорат кўрсатиб, фахрли ўринларни эгаллашди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этиб, Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.