Google компаниясининг собиқ раҳбари, ҳозирда ташкилотнинг директорлар кенгаши маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Эрик Шмидт ҳаётининг асосий принципи: «Ҳа» дейишни ўрганинг»

Одамлар муваффақиятнинг калитидир

Шмидтнинг фикрича, ҳамма яхши нарсалар унинг атрофидаги танишлари ва одамлар туфайли рўй беради. Шунинг учун хушмуомала бўлиш, тадбирларга, меҳмондорчиликка ва бошқаларга ҳар қандай таклифларни қабул қилиш жуда муҳимдир.

Aгар раҳбар бўлсангиз, оддий хушмуомалалик ҳақида унутманг: «Ҳаммаси оддий. Aгар қўл остингиздаги одамларга бақирсангиз, улар ишдан бўшашади, агар мулойим бўлсангиз, улар ишдан кетиши камроқ содир бўлади … Сиз «раҳмат» ёки «мен буни қадрлайман» деганингизда, одамларнинг қалби куйлашни бошлайди, улар ўзлари эса янада самарали ишлайди.»

Жиддий бўлмаслик қанчалик муҳим

Қаттиққўллик, иерархия ходимларга ўз ишларига самимий иштиёқ билан қарашга имкон бермайди. Шмидтнинг сўзларига кўра, ҳазил ҳар доим жамоавий иш билан бирга бўлиши керак: «Юмор зерикишга қарши курашишга имкон беради», дейди у. «Бизнес жараёнлар, уларнинг чексиз ҳисоботлари юзасидан учрашувлар, фикримча, жуда зерикарли… Кўп муҳандислар одатий иш билан шуғулланишади, шунинг учун баъзида бироз кулишингиз керак бўлади.»

Қаттиқ танлов

Робототехника ва сунъий интеллект технологияларининг ривожланишига қарамай, яхши ва тажрибали ишчиларни излашдан ҳеч қачон тўхтамаслик керак: «Кўп маълумот йиғадиган одам ҳам ғалаба қозона олмайди. Ишлов беришнинг янада самарали алгоритмларини ишлаб чиқа оладиган муҳандисларга эга киши ғалаба қозонади.”

Олдиндан режа тузинг, тез қарор қилинг

Шмидт сўзларига кўра, компанияни бошқариш самолётни бошқаришдек гап: «Сиз шунчаки танлов қилишингиз ва унинг оқибатларини тайёр туришингиз керак.» Шунинг учун, кимдир ташаббусни қўлламагунча, имкон қадар тез қарор қабул қилиш жуда муҳимдир.

Муваффақият нархи

«Google»нинг собиқ бош директорининг энг яхши кўрган хотираси – у биринчи офисини тўрт муҳандис билан бўлишганда. Столдан қилинган эшик унга эришган муваффақиятларини эслатди.