Бутун ҳаётимиз давомида биз салбий таъсирларга дуч келамиз:кимдир қўполлик қилади, кимдир итариб юборади, кимдир суратларимиз остига салбий изоҳлар ёзади ва албатта ҳаммасини тушунишга ҳаракат қиламиз.

Фақатгина англаганимиздан сўнггина ўзимизни айблашимиз ва ундан ҳам хафа бўлишимиз тайин.
Бугун сизга салбий таъсирларга қандай муносабатда бўлиш лозимлигини айтиб берамиз.

1-қоида: тарбия даражаси ҳаммада турлича эканини англаш

Ҳаммамиз турли йўллар билан улғайганмиз. Сиз хушчақчақ ва меҳрибон инсон бўлишингиз мумкин, рақибингиз эса аксинча. Онг остида сизни хафа қилиш унинг учун қизиқарли бўлиши мумкин. Шу сабабдан, буни тушуниб олинг ва дилозорга истаганини қилишига йўл берманг.

2-қоида: фитналарга эътибор берманг

Будданинг айтишича, салбий нарсаларга муносабат билдирмасак, у дилозорлигича қолади. Бу шуни англатадики, фақат юрагингизга яқин олган нарса сизни хафа қилиши мумкин.

3-қоида: ўз нуқтаи назарингизни нозик ҳимоя қилинг

Осойишталик – бу барча муаммоларни ҳал қилишнинг энг яхши усули. Шахсий ҳудудингизни эҳтиёткорлик билан ҳимоя қилинг, лекин агар ҳали ҳам кимнидир хафа қилган бўлсангиз, у одамдан узр сўранг.

4-қоида: танқид конструктив бўлиши кераклигини унутманг

Aгар бирор киши сизга конструктив равишда изоҳ берадиган бўлса, унда хафа бўлманг, аксинча унга эътибори учун ташаккур айтинг. Aммо агар нафрат билан қараса, ундан безовта қилмаслигини ёки ўқимаслигини сўранг.

5-қоида: хотиржам бўлинг
Осойишталик туйғусини ривожлантиринг ва ҳар доим ҳар қандай вазият бизга нимадандир сабоқ беришини унутманг.

Манба https://zen.yandex.ru/media/milady/5-prostyh-pravil-kak-ne-reagirovat-na-negativ-5ec00e323377b63e06ed2d6f