Бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус, афсуски, спорт соҳаси вакилларини ҳам четлаб ўтмаяпти.

Эътиборингизга коронавирус юқтириб олган энг таниқли 10 нафар спортчи рўйхатини келтириб ўтамиз:

1. Пауло Дибала (Аргентина) – «Ювентус» клуби футболчиси;
2. Блез Матьюди (Франция) – «Ювентус» клуби футболчиси, жаҳон чемпиони;
3. Даниеле Ругани (Италия) – «Ювентус» клуби футболчиси;
4. Новак Жокович (Сербия) – теннис бўйича 17 катта Катта дубулға турнирлари ғолиби, айни дамда жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси;
5. Микель Артета (Испания) – «Арсенал» футбол клуби бош мураббий;
6. Абдулрашид Саъдуллаев (Россия) – эркин кураш бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари ва 4 карра жаҳон чемпиони;
7. Исмаэль Барреро Молина (Куба) – юнон-рум кураши бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари ва 2 карра жаҳон чемпиони;
8. Шариф Шарифов (Озарбайжон) – эркин кураш бўйича Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони, Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали соҳиби;
9. Кевин Дюрант (АҚШ) – баскетбол бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ва МБА чемпиони;
10. Жорже Фонсека (Португалия) – дзюдо бўйича жаҳон чемпиони

Ушбу рўйхатдаги баъзи спортчилар касалликдан бутунлай қутилиб бўлишган, айримлари эса белгиланган тартибда даволанишмоқда.

Азиз ўқувчи, кўриб турганингиздек, коронавирус хоҳ оддий одам бўлсин, хоҳ спортчи ўзи истаган организмга кириб бориши мумкин. Шу боис Сиздан, ижтимоий ҳаётингизда зарур эҳтиёт чораларини кўриб боришингизни сўраб қоламиз.