Мусобақалар республикамизнинг "Яшил" тоифага мансуб ҳудудларида Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар бошқармалари билан келишилган ҳолда ўтказилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан жорий йил 28 июнь куни «Ёшлар ойлиги» доирасида стол тенниси, мини футбол, волейбол, бадминтон спорт турлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.

Шунингдек, республикамиз миқёсида югуриш бўйича аҳоли ўртасида «30 июнь – Ёшлар куни»га бағишлаб «онлайн марафон» мусобақаси ҳам бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси иштирок этиши мумкин. «Онлайн марафон»да қатнашиш учун Yoshlarsport.com манзили орқали рўйхатдан ўтинг ва мусобақа ғолибига айланинг. Якунда сизни қимматбаҳо совғалар кутмоқда.

Мусобақалар республикамизнинг «яшил» тоифага мансуб ҳудудларида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳудудий ҳокимликлар, Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар бошқармалари билан келишилган ҳолда ўтказилади.

«Ёшлар кубоги» спорт мусобақалари Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига мувофиқ санитария қоида ва меъёрлари талаблари сақланган ҳолда (ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқоб тақиш, антисептик воситалар билан тез-тез қўлларни дезинфекция қилиш ва ўйингоҳга спортчиларни навбатма-навбат киритиш) ташкил этилади.